Investorlar uchun qo`llanma
Инвесторлар учун қўлланма
Юридик шахслар учун лицензия олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги қонунининг 14-моддасида лицензия олиш учун керак бўлган ҳужжатлар рўйхати келтирилган.
Лицензия олиш учун лицензия даъвогари тегишли лицензияловчи органга қуйидагиларни тақдим этади:
- лицензия бериш тўғрисидаги ариза — унда: юридик шахс учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисобварағи рақами; жисмоний шахс учун — фамилияси, исми ва отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг маълумотлари; юридик ёки жисмоний шахс амалга оширишни мўлжаллаган фаолиятнинг лицензияланаётган тури (унинг бир қисми), шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда фаолиятнинг мазкур тури. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин;
- лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиқиши учун лицензия даъвогари қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда йиғим тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
- фаолиятнинг айрим турига лицензия олиш учун қўйиладиган талаблар ва шартларни лицензия даъвогари бажариши мумкинлигини тасдиқловчи ҳамда қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган бошқа ҳужжатлар.
- Лицензия даъвогаридан ушбу Қонунда ҳамда фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги ўзга қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар лицензия даъвогари томонидан лицензияловчи органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия даъвогарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилигидир.
Лицензия олиш учун тегишли лицензияловчи органга юборилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилиниб, рўйхатнинг нусхаси мазкур орган томонидан ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана кўрсатилган ҳолда аризачига юборилади (топширилади).
Нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тақдим этганлиги учун лицензия даъвогари қонунга мувофиқ жавобгар бўлади.
Лицензияловчи орган фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаши учун бошқа ташкилотлар томонидан бериладиган ҳужжатларни олиши талаб қилинган ҳолларда, фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш соддалаштирилган тартибда «бир дарча» принципи бўйича амалга оширилади, бунда лицензияловчи орган мазкур ҳужжатларни мустақил равишда, тадбиркорлик субъектининг иштирокисиз олади.
(14(1)-модда. Фаолиятнинг айрим турларини «бир дарча» принципи бўйича лицензиялаш)
Салоҳиятли хорижий инвесторлар учун имтиёз ва преференциялар.
Ўзбекистон Республикасида чет эллик инвесторлар қуйидагилар бўлиши мумкин:
- чет эл давлатлари, чет эл давлатларининг маъмурий ёки ҳудудий органлари;
- давлатлараро битимлар ёки бошқа шартномаларга мувофиқ ташкил топган ёки халқаро оммавий ҳуқуқ субъектлари бўлган халқаро ташкилотлар;
- чет эл давлатларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил топган ва фаолият кўрсатиб келаётган юридик шахслар, бошқа ҳар қандай ширкатлар, ташкилотлар ёки уюшмалар;
- чет давлат фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий равишда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар.
Ўзбекистонда чет эл инвестициялари киритиш шакллари
- Ўзбекистон Республикасининг юридик ва (ёки) жисмоний шахслари билан биргаликда ташкил этилган хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг, банклар, суғурта ташкилотлари ва бошқа корхоналарнинг устав жамғармаларида ва бошқа мол-мулкида улуш қўшиб қатнашиш;
- чет эллик инвесторларга тўлиқ қарашли бўлган хўжалик жамиятлари ва ширкатларини, банклар, суғурта ташкилотлари ва бошқа корхоналарни барпо этиш ва ривожлантириш;
- мол-мулк, акциялар ва бошқа қимматли қоғозларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан эмиссия қилинган қарз мажбуриятларини сотиб олиш;
- интеллектуал мулкка, шу жумладан муаллифлик ҳуқуқлари, патентлар, товар белгилари, фойдали моделлар, саноат намуналари, фирма номлари ва ноу-хауга, шунингдек ишчанлик нуфузига (гудвиллга) ҳуқуқлар киритиш;
- концессиялар, шу жумладан табиий ресурсларни қидириш, ишлаб чиқиш, қазиб олиш ёки улардан фойдаланишга бўлган концессиялар олиш;
- савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари объектларига, турар жой биноларига улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда мулк ҳуқуқини, шунингдек ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш (шу жумладан ижара асосида фойдаланиш) ҳамда табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқларини сотиб олиш орқали.
шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Инвестиция киритиш шакл ва жараёнларини ўзгартириш.
- Хорижий инвестициялар биринчи мартта ёки такроран амалга оширилаётган шаклларни ўзгартириш уларнинг инвестиция сифатидаги малакасини ўзгартиришга олиб келмайди.
Хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар.
ХСКни ташкил этишда ташкилий-ҳуқуқий чекловлар.
— Ўзбекистонда ХСКни ташкил этишда ҳеч қандай ташкилий-ҳуқуқий чекловлар белгиланмаган.
Улар хўжалик (тўлиқ ёки коммандит) ширкати, чекланган ва қўшимча масъулиятли жамият, (очиқ ва ёпиқ) акциядорлик жамияти, шўъба, унитар корхона шаклида ва қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа шаклларда ташкил этилиши мумкин.
Чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқлари
Чет эллик инвестор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
инвестициялашни амалга оширишнинг ҳажмлари, турлари ва йўналишларини мустақил белгилаш;
инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш;
ўзининг инвестицияларига ва инвестиция фаолиятининг натижаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш. Чет эллик инвесторнинг қарорига биноан инвестицияларга, уларнинг натижаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш, уларни тасарруф этиш ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа юридик ва жисмоний шахсларга берилиши мумкин. Ҳуқуқлар бошқа шахсга берилганда тарафларнинг ўзаро муносабатлари шартномалар асосида тартибга солинади;
Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция фаолияти натижасида олинган ўзига қарашли ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналарини чет элларда ва Ўзбекистон Республикасида патентлаштириш тўғрисида мустақил равишда қарор қабул қилиш;
инвестиция фаолияти натижасида олинган даромадни солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин мустақил ва эркин тасарруф этиш (шу жумладан уни монеликсиз репатриация қилиш);
Ўзбекистон Республикасига кредитлар ва қарзлар тариқасида пул маблағлари жалб этиш;
ўз ҳисобварағидаги миллий валюта маблағларидан ички валюта бозорида чет эл валютасини сотиб олиш учун фойдаланиш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва шартларда ер участкаларига доир ҳуқуқларни сотиб олиш;
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ, ўзига мулк ҳуқуқи асосида қарашли бўлган мол-мулк ва ҳар қандай мулкий ҳуқуқлардан зиммага олган мажбуриятларнинг, шу жумладан қарз маблағларини жалб этишга қаратилган мажбуриятларнинг барча турлари бўйича таъмин сифатида фойдаланиш;
ўз инвестициялари ва бошқа активлари реквизиция қилинган тақдирда мутаносиб равишда товон олиш;
давлат бошқарув органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ҳамда қарорлари натижасида етказилган зарарларни ундириш.
— Ўзбекистон Республикасида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар йўналтирилаётган иқтисодиёт тармоқлари ёки ҳудудлар кесимида инвестиция киритиш учун қандайдир чекловлар белгиланмаган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги манбалардан олинган даромадлар бўйича солиққа тортиш тартиби:
— Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган ёки молия йилида бошланадиган ёки тугайдиган ўн икки ойгача бўлган исталган давр мобайнида 183 кун ёки ундан кўпроқ муддатда Ўзбекистонда турган жисмоний шахс Ўзбекистон Республикасининг резиденти деб қаралади.
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлмаган жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги манбалардан олинган даромадлар бўйича солиқ солинади.
Худди шундай вазият хорижий юридик шахсларни солиққа тортишда ҳам юзага келади. Шундай қилиб, Ўзбекистонда таъсис этилган ёки рўйхатдан ўтказилган юридик шахс, шунингдек Ўзбекистон Республикасидан ташқарида рўйхатдан ўтган, бош корхонаси Ўзбекистонда жойлашган юридик шахс Ўзбекистон Республикасининг резиденти ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлмаган юридик шахсларга Ўзбекистон ҳудудидаги манбалардан олган даромадлари (фойдалари) бўйича солиқ солинади.
Чет эллик жисмоний ва юридик шахслардан солиқлар ва йиғимларни ундириш ўзаро келишув асосида тўхтатилиши ёки чекланиши мумкин, башарти тегишли чет давлатда ҳам Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсларига нисбатан худди шундай чора-тадбирлар кўрилган бўлса.
— Ўзбекистон Республикасидаги чет эллик инвесторларнинг хорижий сармоялари ва бошқа активлари “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан ҳимоя қилинади ва миллийлаштирилмайди.
Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган ҳуқуқий институтлар.
— 2007 йил 1 январидан республикада ҳакамлик судларини ташкил қилиш, уларнинг мунтазам ва вақтинча фаолият юритувчи турлари фаолиятини йўлга қўйиш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилган «Ҳакамлик судлари тўғрисида» ги Қонун кучга кирди. Шу тариқа, ҳозирги вақтда хорижий сармоядорларнинг ҳуқуқлари ва фаолияти кафолатларини ҳимоя қилишнинг мавжуд воситалари билан бир қаторда томонлар келишуви билан республика ҳудудида икки томон манфаатини кўзлайдиган мустақил экспертларни жалб қилган ҳолда ҳакамлик судлари ташкил этилиши мумкин.
Шу билан бирга, Адлия вазирлигига хорижий сармоядорлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги крхоналар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича вазифалар юклатилган. Шу мақсадда Адлия вазирлиги тузилмасида Хорижий сармоядорлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси ташкил этилди.
Хорижий сармоядорлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилмоқда.
— Ўзбекистон Республикасидаги барча корхоналар учун белгилаб қўйилган божхона ва солиқ имтиёзлари билан бир қаторда тўғридан тўғри хусусий хорижий инвестициялар жалб этаётган қуйидаги иқтисодиёт тармоқлари корхоналари учун қатор имтиёзлар мавжуд:
- Радиоэлектрон саноат буюмлари ва компьютер ҳамда ҳисоблаш техникалари учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш.
- Енгил саноат:
- Ипакчилик саноати:
- Қурилиш материаллари саноати:
- Парранда гўшти ва тухум етиштириш.
- Озиқ-овқат саноати:
- Сут-гўшт маҳсулотлари саноати:
- Кимё-фармацевтика саноати:
Ушбу корхоналар асосий фаолияти бўйича даромад солиғи, мол-мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ҳудудларни ободонлаштиришдан олинадиган солиқ, экология солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ, шунингдек Республика йўл фондига мажбурий тўловлар
тўлашдан озод этилади.
Қайд этилган солиқ имтиёзлари тўғридан-тўғри шахсий хорижий сармоялар қуйидаги ҳажмда жалб этилганда тақдим этилади:
— 300 минг АҚШ долларидан 3 млн. долларгача — 3 йил муддатга;
— 3 млн. АҚШ доллардан 10 млн. долларгача — 5 йил муддатга;
— 10 млн. АҚШ долларидан ортиқ — 7 йил муддатга.
Бунда қайд этилган солиқ имтиёзлари қуйидаги шартларда тақдим этилади:
— юқорида қайд этилган корхоналарни меҳнат кўп ҳудудлар — Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари, шунингдек Навоий, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштириш;
— хорижий сармоядорлар томонидан шахсий тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни Ўзбекистон Республикаси кафолатларини тақдим этмаган ҳолда амалга ошириш;
— хорижий иштирокчиларнинг корхона Устав капиталидаги ҳиссаси 50 фоиздан кам бўлмаслиги керак;
— қайд этилган корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг шахсий тўғридан-тўғри сармоялар киритиш;
— хорижий сармояларни эркин конвертация қилинадиган валюта ёки янги замонавий технологик ускуна кўринишида киритиш;
— ушбу имтиёзлар тақдим этилиши натижасида олинган даромадни улардан фойдаланиш муддати давомида корхонани янада ривожлантириш учун қайта сармоя киритишга йўналтириш.
Бундан ташқари, 2003 йил 1 июлидан 2009 йил 1 январига қадар “Ўзбекенгилсаноат” ДАК хорижий инвестицияоар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари (тайёр кийимлар (тикувчилик, тўқимачилик ва тери маҳсулотлари), пайпоқ ва пойабзал ишлаб чиқаришга ихтисослашган ҳозирги «Ўзенгилсаноат» уюшмаси) бюджетга барча турдаги солиқ ва йиғимлар тўлашдан озод этилади, қўшимча қиймат солиғи бундан мустасно.
— Баъзи ҳолларда тузилаётган сармоя шартномалари асосида хорижий сармоядорларга қўшимча кафолатлар ва қўйидаги тармоқларга сармоя киритишда ҳуқуқларни ҳимоя қилишга доир чора-тадбилар тақдим этилиши мумкин:
— барқарор иқтисодий ўсиш, мамлакат иқтисодиётининг прогрессив таркибий ўзгаришларини таъминловчи устувор тармоқлар;
— республика экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, унинг дунёнинг хўжалик фаолиятига интеграциясини таъминловчи устувор лойиҳалар;
— Хом-ашё ва материалларни қайта ишлаш, истеъмол товарлари ва хизматларини ишлаб чиқариш, аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган кичик ва ўрта тадбиркорлик соҳаларидаги лойиҳалар.
Хорижий сармоядорларга тақдим этиладиган қўшимча кафолатлар ва ҳимоя чоралари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан кафолатлар тақдим этилиши, инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда ёрдам кўрсатиш, махсус солиқ ва тўлов режимини яратиш, лойиҳаларни амалга ошириш устидан давлат мониторингини ўтказиш ва қонунчиликка мувофиқ бошқа чора-тадбирлар.
Қўшимча имтиёзларга эга бўлиш учун хорижий сармоядорлар (хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар) га қўйиладиган талаблар.
— Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан хорижий сармоядорга қонунчиликда белгиланган кафолатлар ва ҳимоя чораларига қўшимча (имтиёз ва преференциялар) тақдим этиш учун мажбурий тартибда сармоя шартномаси тузилади.
Сармоя шартномаси Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тимсолида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва хорижий сармоядор (сармоядорлар) ўртасида тузилади.
Сармоя шартномасини тайёрлаш учун хорижий сармоядор Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
сармоя шартномаси лойиҳаси;
қонунчилик билан белгиланган ҳолларда мутассадди органларда экспертиза ўтган техник-иқтисодий далиллар (техник-иқтисодий ҳисоб-китоб) асосида амалга оширилган асосий иқтисодий кўрсаткичлар;
Адлия вазирлиги хулосаси — сармоя шартномаси лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш соҳасида;
хорижий сармоядорлар (хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар)га қонунчиликда белгиланган кафолатлар ва ҳимоя чораларига қўшимча равишда солиқ имтиёзлари ва преференциялар тақдим этиш соҳасида Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси хулосалари.
Хорижий сармоядор сармоя шартномасида ўрнатилган тартиб ва муддатда Инвестициялар бўйича қўмитага зимма олинган мажбуриятлар ижроси бўйича ҳисоботлар тақдим этади.
Хорижий сармоядорларнинг хусусийлаштириш жараёнида қатнашишига рухсат бериш.
– Одним из важнейших приоритетов развития экономики страны является всемерное усиление работы по привлечению иностранных инвестиций.
В настоящее время республика идет по пути дальнейшего углубления процессов разгосударствления и приватизации предприятий ведущих отраслей экономики, направленных на повышение роли частной собственности в экономике, кардинальное сокращение доли государства в уставных фондах хозяйственных обществ, а также широкого привлечения в развитие и модернизацию предприятий прямых инвестиций, в том числе иностранных. Кроме того, возможен выкуп неразмещенных активов государства по нулевой выкупной стоимости, с принятием инвесторами инвестиционных обязательств. Всю информацию о процессах приватизации в Республике Узбекистан Вы можете найти на сайте
— Хорижий сармояларни жалб қилишга доир ишларни ҳар томонлама кучайтириш мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан биридир.
Ҳозирги вақтда республикамиз иқтисодиётда хусусий мулк ролини ошириш, давлатнинг хўжалик жамиятлари устав жамғармасидаги ҳиссасини кескин камайтириш, корхоналарни ривожлантириш ва модернизация қилишга тўғридан-тўғри, шунингдек хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишга қаратилган иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш йўлидан кетмоқда. Бундан ташқари, сармоядорлар томонидан сармоя мажбуриятларини олган ҳолда жойлаштирилмаган давлат активларини ноль қийматда сотиб олиш имкони мавжуд. Ўзбекистон Республикасида хусусийлаштириш жараёнларига оид барча маълумотларни gki.uz сайтидан топиш мумкин.
Сўмдаги маблағларни хорижий валютага конвертация қилиш бўйича чекловлар ҳақида маълумот ва унинг даромадни репатриация қилишга таъсири.
— Республика валюта балансини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистонда маълум вақт сўмдаги маблағларни хорижий валютага конвертация қилиш бўйича чекловлар мавжуд эди. Сармоядорнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган даромадлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайта инвестиция қилиниши ёки хорижий сармоядор хоҳишига қараб бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин.
Хорижий сармоядорларга Ўзбекистон Республикасига пул маблағларини хорижий валютада эркин ўтказиш ва ундан ҳеч қандай чекловларсиз Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлаш шарти билан фойдаланиш кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди томонидан “Хорижий сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатлари ва чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қонуннинг 10 моддасига изоҳ бериш тўғрисида қарор қабул қилинди:
— Конститууция ва қонунлар, шунингдек халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари устуворлигини тан олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси иқтисодий баҳсларининг ҳуқуқ доирасида ҳал этилиши тарафдори.
Қонуннинг биринчи бўлими 10-моддасида келтирилган «Агар томонлар келишилган қарорга кела олмасалар, бундан низо Ўьзбекистон Республикаси томонидан қўшилган инвеститсиявий бахсларни хал қилиш учун халқаро шартномалар (битимлар, конвентсиялар) қойдалари ва тартибларига мувофиқ Ўьзбекистон Республикаси хожалик судида ёки хакамлик судида хал қилинади». ундан фойдаланиш халқаро шартномалар қоида ва тартиб-таомилларига риоя қилиш талаб этишини белгилаб берувчи қоида ҳисобланади ва ўз-ўзидан республиканинг ҳар қандай баҳсни маълум бир арбитраж органига ўтказилишига розилигини тўғридан-тўғри ифода этмайди.
Одатда, баҳс томонларининг уни баҳсларни ҳал қилувчи маълум бир органга кўриб чиқиш учун ўтказишга розилиги сармоя шартномасига қўшимча арбитраж эслатма шаклида ёки баҳс томонлари ўртасида тузилган алоҳида битим билан изоҳланиши даркор.
Шу йўсинда, Конституциявий суд қарорига хорижий сармоядорлар ҳуқуқлари камситилиши сифатида қаралмаслиги керак ва ушбу масалага конструктив ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари доирасида ҳар бир томоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳурмат қилган ҳолда ёндашиш талаб этилади.
Қонунчилик ўзгарган тақдирда хорижий сармоядорларга тақдим этиладиган кафолатлар.
— Давлат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвестицион фаолият олиб бораётган хорижий сармоядорлар ҳуқуқларини кафолатлайди ва ҳимоя қилади. Агар Ўзбекистон Республикасининг кейинги қонунчилиги инвестиция киритиш шароитларини оғирлаштирса, хорижий сармоядорларга нисбатан инвестиция киритилган вақтдан бошлаб 10 йил давомида инвестиция киритилган муддатда амал қилган қонунчилик қўлланилади. Хорижий сармоядор ўз хоҳишига қараб янги қонунчиликнинг инвестиция киритиш шароитларини яхшиловчи қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқигаа эга. Бунда инвестиция киритиш шароитларини оғирлаштирувчи жиҳатлар қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек қуйидагиларни кўзда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг янги қонунчилик ҳужжатларининг қабул қилиниши ҳисобланади:
— хорижий сармоядорларга тўланадиган дивидендлар шаклидаги даромадлар солиғи ҳажми (ставка)ни ошириш;
— репатриация билан боғлиқ тартиб-таомилларни мураккаблаштирувчи ёки хорижий сармоядорларнинг Ўзбекистон Республикаси ташқарисига ўтказилаётган даромадлари (фойда) ҳажмини камайтирувчи қўшимча талабларни киритиш, Хорижий инвесторнинг маблағларини хорижий инвеститсиялар иштирокидаги корхонанинг тонловга лаёқатсизлиги ва банкротлиги ёки кредиторларнинг хуқуқларини химоя қилиш, жиноий ёки маьмурий хуқуқбузарликларни содир этиш холлари бўйича хорижий инвесторнинг маблағларини қайтариш ваколатли давлат органи томонидан чет эллик инвесторнинг маблағларини тўхтатиб туриш холлари бундан мустасно ёки чет эл инвесторининг бундан репатриация суд ёки арбитраж қарорига биноан;
— инвестиция киритиш ҳажмига доир миқдор чекловлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга хорижий инвестицияларнинг минимал ҳажмини ошириш шаклидаги инвестиция ҳажмига доир бошқа қўшимча талаблар киритиш;
— хорижий сармоядорнинг корхоналар устав жамғармаси (устав капитали)да ҳиссали қатнашиши бўйича чекловлар киритиш;
— хорижий инвесторлар – жисмоний шахслар учун визалар расмийлаштириш ва улар муддатини узайтириш билан боғлиқ тартиб-таомиллар, шунингдек чет эл инвестициялари киритиш бўйича бошқа қўшимча талабларни киритиш.
Хорижий инвесторларга тақдим этиладиган кафолатлар ва улардан фойдаланиш услублари.
— Қонунчилик билан ўн йиллик кафолатдан фойдаланиш бўйича билдириш қилиш тартиби кўзда тутилган.
Шу тариқа, юқорида қайд этилган инвестиция киритиш шароитларини ёмонлаштирувчи ҳолатлар юзага келганда, хорижий сармоядор тегишли мутассадди органни кафолатларни қўллаш ҳақида билдириш беради.
Хорижий сармоядорлар томонидан кафолатларни қўллаш ҳақида билдириш берувчи мутассадди органлар юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи давлат ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва хизмат кўрсатувчи банклар ҳисобланади.
Хорижий сармоядорни
Уведомление иностранного инвестора является основанием для применения уполномоченным органом в отношении иностранного инвестора законодательства, действовавшего на дату инвестирования. Уведомление, независимо от даты направления его в уполномоченный орган, действует с момента вступления в силу акта.
Хорижий сармоядорлар, жумладан эркин иқтисодий зоналар учун алоҳида жозибадор шароитлар, айниқса:
0% подоходного налога, если вы являетесь МСП
От 30 до 50% снижение налогов,
в зависимости от объёма экспорта 0% НДС
ҚК ва ХК ни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида маълумот
Ўзбекистонда хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарни рўйхатдан ўтказиш учун:
- Устав фонди миқдори камида 600 000 000 млн сўм ( қарийб 75 000 АҚШ доллар) бўлиши
- Умумий устав фонди миқдорида хорижий юридик шахс улуши камида 30% ни ташкил этиши.
Хорижий сармоядор иштирокида корхона ташкил этиш учун қуйидаги вазифалар амалга оширилиши зарур:
- — муассис ҳужжатлари пакетини ишлаб чиқиш ёки амалдаги корхона ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш (агарда инвестиция амалдаги корхонага жалб қилинаётган бўлса).
- — фирма номини заҳирага олиб қўйиш.
- — муассис ҳужжатларининг нотариал ишончномаси.
- — Юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги (қайта ўтганлиги).
- — Асосий муҳр ва бурчак штампни тайёрлаш (агар талаб этилса).
- — Банк хизматини кўрсатиш бўйича шартнома тузиш ва банк ҳисоб рақамларини очиш (энди тузилаётган корхоналар учун)
Муассис ҳужжатлари муассисларнинг ўзи ёки улар билан шартнома тузган учинчи шахслар (маслаҳат марказлари, юридик фирмалар ва ҳ.з )томонидан тайёрланши мумкин. Савдо-саноат палатасининг яқинда жойлашган бўлинмасига мурожаат этса ҳам бўлади. Бунда палата мутахассислари шартнома асосида керакли ҳужжатларни ишлаб чиқади. Муассислар Адлия вазиригининг http://www.minjust.uz/ru/interactive/documents/расмий сайтида жойлаштирилган муассис ҳужжатларининг намунавий шаклларидан фойдаланишлари мумкин.
Хорижий сармоядор иштирокида янги тузилган корхона давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг юридик шахс мақоми ва фаолият юритиш ҳуқуқига эга бўлади. Рўйхатдан ўтказиш тартиби ташкил этилаётган корхона мақоми (ПИИ или УИК)га боғлиқ эмас, у ва бу турдаги корхоналар тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш бўйича Ягона марказлар томонидан “ягона дарча” тамойили аосида рўйхатдан ўтказилади.
“Ягона дарча” марказига Муассис – юридик шахснинг жойлашган манзили ёки муассис – жисмоний шахснинг доимий яшаш манзили бўйича мурожаат қилиш лозим. 2017 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш Интернет орқали Интерфаол давлат хизматлари ягона порталиги интеграциялаштирилган тадбиркорлик субъектларини автоматлашган рўйхатга олиш тизими ёрдамида амалга ошириш мумкин.
Хорижий капитал иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар
Ариза (Интернет орқали рўйхатдан ўтказилаётган электрон талаб).
— Муассис ҳужжатларининг давлат тилидаги асл нусхаси (битта нусхада)
— Белгиланган давлат тўловини тўлаганлик ҳақидаги тўлов ҳужжатининг нусхаси.
— Интернет орқали рўйхатдан ўтказилганда: Ўзбек томонидаги ҳар бир таъсисчининг муассислар таркибига кираётгани ҳақидаги розилиги (e-mail бўйича тасдиқлаш).
— Интернет орқали рўйхатдан ўтказилганда: заверение запроса ЭЦП всех иностранных учредителей.
—ўзи келган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиш: агар ҳужжатлар муассиснинг вакили орқали тақдим этилаётган бўлса, (хорижий сармоядорлар учун – давлат тилига таржима қилинган ва қонунийлаштирилган) ишонч қоғози.
Муассислари таркибида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланмаган шахслар кўрсатилган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, хорижий капитал иштирокидаги корхоналар, бошқа юридик шахсларнинг автоматлашга давлат рўйхатидан ўтиш тизими орвали юбориладиган талабларга кўрсатилган шахсларнинг мажбурий тартибда электрон рақамли имзоси қўйилади.
Корхоналар давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг, банк муассасаларида мустақил равишда ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисобларни очади. Банкга раҳбар ва бош ҳисобчининг имзо намуналари ҳамда муҳр изи (при ее наличии) га эга карточка тақдим этилиши лозим.
Ўзбекистон Республикасида Банк ҳисоб рақамини очиш тартиби
Марказий Банк Бошқавувининг қарорига мувофиқ (24.03.2017й № 1948-12 рўйх олинг.), Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисоб рақамлари инструкциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 9.02.2017 й № 66-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бажарилди.
Энди улгуржи савдо корхоналари асосий ва иккиламчи ҳисоб рақамни очиш учун исталган банкни танлаши мумкин.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган юридик шахслар – резидентлар ҳисоб рақами очиш учун банкка давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси ҳамда муассис ҳужжатлари ()нотариал тасдиқланган нусхалари)нинг нусхаларини тақдим этиши шарт эмас. Банклар ушбу маълумотларни “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайд этиш бўйича автоматлашган тизим” орқали олади.
Ҳисоб рақамини очиш ҳақидаги аризага муҳр у мавжуд бўлганда қўйилади.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда деҳқон хўжаликлари бўлган юридик шахслар – резидентлари миллий валютада йўқлаб олинадиган депозит ҳисоб рақамларини очиш учун банкга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) ўрнатилган шакл бўйича ҳисоб рақами очиш тўғрисида ариза;
б) Хориждан тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб кирадиган якка тартибдаги тадбиркорлар – тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб кираётган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида яшаш жойи бўйича солиқ хизмати органи томонидан берилган гувоҳноманинг нусхаси
в) давлат рўйхатидан ўтказилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
г) белгиланган шаклдаги муҳр изи ва имзолар намуналари қўйилган нотариал тасдиқланган варақчалар икки нусхада;
д) тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар томонидан таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
е) юридик шахс номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат). Нусха шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганидан сўнг банк томонидан қабул қилинади. Батафсил:https://www.norma.uz/novoe_v_zakonodatelstve/dlya_otkritiya_scheta_v_banke_uchreditalniye_dokumenty_ne_nujny
Ўзбекистонда бизнес юритиш учун амалга оширилаётган ислоҳотлар
Ўзбекистон “Мулкни рўйхатдан ўтказиш”, “Миноритар сармоядорларни ҳимоя қилиш” ва “Солиққа тортиш” каби соҳаларда 3 та ислоҳотни амалга оширган ҳолда, 2017 йилда Жаҳон Банкининг Doing Business рейтингида 87 ўринни эгаллади. Мамлакат маълумотлар ошкоралигини кучайтириш ҳисобига мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини беришни соддалаштирди, мулкка эгалик қилиш ва назорат тузилмаларини ойдинлаштириш орқали миноритар сармоядорлар муҳофазасини кучайтирирди ва ниҳоят иш берувчилар учун ижтимоий тўловлар ягона қиймати ҳамда корхоналарнинг даромад солиғи қийматларини камайтириш ҳисобига солиқ тўловлари билан боғлиқ бўлга ҳаражатларни қисқартирди.
Айни пайтда, ҳисоботдаги маълумотларга кўра, Марказий Осиё мамлакатларида сўнгги йилларда “Бизнес юритиш” лойиҳаси ўрганаётган соҳаларда олиб борилаётган фаол ислоҳотларга қарамасдан, “Электр таъминоти тизимига уланиш”, “Халқаро савдо” ва “Солиққа тортиш” каби кўрсатгичларни яхшилаш имкониятлари мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини ўстиришнинг инновацион услублари
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини инновацион ўстирадиган локомативлар улкан ишлаб чиқариш-техник салоҳиятга эга, бу ерда малакали кадрлар ишлашади, экспорт маҳсулотларининг асосий қисми уларда ишлаб чиқарилади ҳамда уларда импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун яхши шарт-шароитлар мавжуд. Улар орасига «Ўзбекнефтегаз» Миллий холдинг компанияси, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ, «Ўзбекистан темир йуллари» АЖ, «Ўзбекистон ҳаво йуллари» МАК, «Ўзавтосаноат» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ ва бошқа шу каби йирик корпоратив корхоналарни киритиш мумкин.
Юксак тараққий этган давлатлар (Канада, Хитой, Жанубий Корея, Сингапур) тажрибаси шуни кўрсатдики, ўз вақтида муаллақ давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва миллий иқтисодиётдаги энг асосий корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлайдиган самарали механизмларини яратиш муваффақиятга эришишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Бу ерда миллий иқтисодиётни модернизация қилиш бўйича йирик даражадаги миллий, тармоқ ва ҳудудий лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этадиган турли тоифадаги хорижий ва ички сармоядорлар учун самарали рағбатларни яратишга йўналтирилган бюджет, солиқ, пул-кредит ва бошқа сиёсат турлари ислоҳ қилинди. Халқаро молия институтлари қарзлари ва кредитлари, йирик хорижий институционал сармоядорларнинг инвестициявий ва венчур жамғармалари номидаги пул маблағлари ушбу мамлакатларда шакллантирилган энг асосий корхоналарни инновацион ривожлантириш дастурларини молиялаштириш механизмининг муҳим воситалари бўлди.
Бироқ, энг муҳим компанияларнинг молиялаштиришнинг синдицирланган кредитлар ва лойиҳа молиялаштириш, лизинг франчайзинг, акциядорлик ва облигацияли молиялаштириш, венчур ва қарз капитали каби илғор воситаларида оқилона фойдаланиш ҳисобига ўз инновацион тараққиётининг эҳтиёжлари учун хорижий ва ички капитални жалб қилишдан манфаатдорлиги ушбу мамлакатларда молиялаштиришнинг инновацион услубларини жорий этиш ва йирик ҳажмдаги инвестициялар кириб келишининг муҳим шартларидан бўлди.
Хорижий инвестицияларни жалб қилишдан манфаатдор бўлган иқтисодий идоралар, молия институтлари раҳбарлари ва мутахассислари, Ўзбекистондаги стратегик муҳим корхоналар юқорида санаб ўтилган барча тоифадаги сармоядорлар билан ишлашни ўрганиши лозим, чунки хорижий капиталнинг кириб келиши ва инновацион тараққиёт дастурларини молиялаштириш айнан шу билан боғлиқдир.
Аҳоли демографияси
Ўзбекистон Республикаси Статистика далат қўмитасидан олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 2018 йил 1 июлда 32 900 100 кишини ташкил этган.
2018 йилда Ўзбекистон аҳолиси сони 463 942 нафар кишига кўпайиб, йил охирида 31 496 867 кишини ташкил этади. Аҳолининг табиий ўсиши ижобий бўлиб, 505 837 кишини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг ёш таркибига оид маълумот
|
|
|
|
сони |
улуши , % |
Аҳоли сони населения, всего |
32120,5 |
100,0 |
Шу жумладан: |
|
|
Ўзбеклар |
26917,7 |
83,8 |
Қорақалпоқлар |
708,8 |
2,2 |
тожиклар |
1544,7 |
4,8 |
Қозоқлар |
803,4 |
2,5 |
Руслар |
750,0 |
2,3 |
Қирғизлар |
274,4 |
0,9 |
Татарлар |
195,0 |
0,6 |
Туркманлар |
192,0 |
0,6 |
Корейслар |
176,9 |
0,6 |
Украинлар |
70,7 |
0,2 |
Бошқалар |
486,9 |
1,5 |
Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг ёши таркиби тўғрисидаги ахборот
|
Сони |
Улуши, % |
Аҳоли сони жаъми |
32120,5 |
100,0 |
жумладан |
|
|
Меҳнатга лаёқатли ёшига етмаганлар |
9665,7 |
30,1 |
Меҳнатга лаёқатли ёшидагилар |
19440,8 |
60,5 |
Меҳнатга лаёқатли ёшидан катталар |
3014,0 |
9,4 |