Passport olish tartibi
Ўзбекистон Республикасидан белгиланган тартибда рўйхатдан чиқарилган ва РФга Ўзбекистондан РФга доимий яшаш учун жўнаб кетиш варақаси асосида мамлакатдан чиққан фуқаролар, РФнинг Марказий федерал округида доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш ва доимий рўйхатга олиш билан бир вақтда амалга оширилади ва қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
ариза-анкета;
доимий консуллик рўйхатга олиш карточкаси;
-паспортнинг асли + белгиларга эга бўлган бетларидан нусха;
-Ўзбекистондан РФга доимий яшаш учун жўнаб кетиш варақаси;
-яшаш учун гувоҳнома, вақтинчалик яшаш учун рухсатнома, вақтинча регистрация + белгиларга эга бўлган бетларидан нусха;
-паспорт йўқолганлиги тўғрисида хорижий мамлакат ваколатли органларининг маълумотномаси (паспорт йўқолган ҳолатда);
консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига йиғим тўланганлиги тўғрисида квитанция:
- хорижга чиқиш паспорти берилганлиги учун – 170 АҚШ доллари;
- паспорт олиш учун кечикиб мурожаат қилганлик учун хар ўтказилган (тўлиқ бўлмаган хам) календарь йили учун - 50 АҚШ доллари;
- хорижда паспорт йўқотганлик учун – 70 АҚШ доллари;
- паспортни яроқсиз ҳолга келтириш учун – 50 АҚШ доллари.
- консуллик рўйхатига олиш учун – 40 АҚШ доллари.
Изох: хорижга чикиш паспортига нотўғри маълумот киритишни олдини олиш мақсадида қўшимча тарзда қуйидаги ҳужжатлар сўраб олиниши мумкин: туғилганлик ва никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳнома.
Вояга етмаган шахслар ва 16 ёшга тўлгунига қадар хорижга чиқиш биометрик паспортини олмаган, Ўзбекистон Республикасидан белгиланган тартибда рўйхатдан чиқарилган ва ота-онасининг РФга Ўзбекистондан РФга доимий яшаш учун жўнаб кетиш варақасига киритилган ва унинг асосида мамлакатдан чиққан фуқаролар учун хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш доимий рўйхатга олиш билан бир вақтда амалга оширилади ва қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
ариза-анкета;
доимий консуллик рўйхатга олиш карточкаси;
-туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома асли ва нусхаси;
- биопаспортнинг асли ва нусхаси агар мавжуд бўлса;
-ота-онаси паспортларининг асл нусхаси + белгиларга эга бўлган бетларидан нусха ва жўнаб кетиш варақасининг нусхалари; ота-оналардан бирининг ўлим ҳақидаги гувоҳнома, никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома, никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳақида суд қарорининг кўчирмаси, ваколатли органлардан ота-оналардан бирининг бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топилганлиги тўғрисидаги маълумотнома, бола ёлғиз онанинг қарамоғида эканлигини тасдиқловчи ҳужжат ва нусхаси;
-ота-оналари ва фарзанднинг яшаш учун гувоҳномаси, вақтинчалик яшаш учун рухсатнома, вақтинча регистрация, маълумотнома;
-ота-оналардан бири хорижий давлат фуқароси бўлса, унинг бола хорижга чиқиш паспортини олишига эътирози йўқлиги ҳақида нотариал тасдиқланган аризаси;
-Ўзбекистонда доимий яшайдиган ота-оналардан бирининг нотариал тасдиқланган розилиги (агар 16 ёшга тўлмаган шахс РФга ота-оналардан бири билан доимий яшашга чиққан бўлса);
ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти;
-ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига йиғим тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.
Фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жинси ўзгарганлиги ёҳуд ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганлиги муносабати билан хорижга чиқиш паспорти алмаштирилаётганда фуқаро ушбу ҳолатларни тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этади.
Диққат! Фуқаролар вақтинча консуллик рўйхатига туриш ва хорижга чиқиш паспортини олиш учун Элчихонанинг консуллик бўлимига мурожаат қилишдан олдин Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида ёки консуллик интерактив ҳизматлар веб-порталида (www.consulate.mfa.uz) жойлаштирилган анкетанинг электрон шаклини олдиндан тўлдириш интерактив хизматидан фойдаланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида доимий рўйҳатдан ўтган, РФнинг Марказий федерал округида ҳудудида қонуний асосда бўлган ва ўқиётган, хизмат сафарида бўлган, меҳнат фаолиятини вақтинчалик рўйҳатга олиш, яшаш учун руҳсатнома ва меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи руҳсатномалар – патент, меҳнат шартномаси асосида амалга ошираётган, тиббиёт муассаларида даволаётган ва оиласи билан бирлашиш мақсадида хорижда олти ойдан ортиқ муддатда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш ва вақтинча консуллик рўйхатига олиш билан бир вақтнинг ўзида амалга оширилади ва қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
-ариза-анкета;
-вақтинча консуллик рўйхатга олиш карточкаси;
-паспортнинг асли + белгиларга эга бўлган бетларидан нусха;
-олий ўқув юртида ўқийдиганлар учун - ўқиш жойидан ўқиш муддатлари кўрсатилган ҳолда маълумотнома, талабалик гувохномаси, рейтинг дафтарчаси, миграция карточкаси, вақтинча яшашга рухсатнома, регистрация + нусха;
- хизмат сафарида бўлганлар учун – хизмат гувоҳномаси, хизмат сафари гувоҳномаси, хизмат сафарига юборилган тўғрисида буйруқдан кўчирма + нусха;
-меҳнат фаолиятини амалга оширишга келганлар учун - миграция карточкаси, вақтинча яшашга рухсатнома (РВП), ёки вид на жительство (ВНЖ), меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома — патент ҳамда меҳнат шартномаси, регистрация + нусха;
-тиббиёт муассасасида даволанаётганлар учун - тиббиёт муассасасида даволанаётганлиги ҳақида маълумотнома, миграция карточкаси, вақтинча регистрация + нусха;
-оила аъзолари билан бирлашиш мақсадида хорижга чиққан шахслар учун - қариндошлик алоқаларини тасдиқловчи ҳужжат, миграция карточкаси, вақтинча яшашга рухсатнома, РВП ёки вид на жительство, регистрация + нусха.
-ҳарбий гувоҳнома ёки ҳисобда турганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси (ҳарбий хизматга
мажбур шахслар учун);
Диққат! Ариза берувчи сохта ҳужжатларни тақдим қилганда ёки ўзи ҳақида ёлғон маълумотлар берганда материални юритиш тўхтатилади, ҳужжатлар кейинчалик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим қилиш учун юборилади.
Консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига йиғим тўланганлиги тўғрисидаги квитанция:
- хорижга чиқиш паспорти берилганлиги учун – 170 АҚШ доллари;
- паспорт олиш учун кечикиб мурожаат қилганлик учун хар ўтказилган (тўлиқ бўлмаган хам) календарь йили учун - 50 АҚШ доллари;
- хорижда паспорт йўқотганлик учун – 70 АҚШ доллари;
- паспортни яроқсиз ҳолга келтириш учун – 50 АҚШ доллари.
Изох: хорижга чикиш паспортига нотўғри маълумот киритишни олдини олиш мақсадида қўшимча тарзда қуйидаги ҳужжатлар сўраб олиниши мумкин: туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳнома, никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки суд қарорининг кўчирмаси.
Диққат! Фуқаролар вақтинча консуллик рўйхатига туриш ва хорижга чиқиш паспортини олиш учун Элчихонанинг консуллик бўлимига мурожаат қилишдан олдин Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида ёки консуллик интерактив ҳизматлар веб-порталида (www.consulate.mfa.uz) жойлаштирилган анкетанинг электрон шаклини олдиндан тўлдириш интерактив хизматидан фойдаланиши мумкин.