Москвада Ҳазрат Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди
![](http://new.uzembassy.ru/uploads/2_g7xeg4hDJo5QC0-KQSJeyiZXIQKJW0.webp)
Бугун Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги муносабати билан Москва шаҳрида қад ростлаб турган Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ташкил этилди.
Унда элчи Ботиржон Асадов бошчилигидаги мамлакатимиз дипломатик миссия ходимлари, Россияда истиқомат қилаётган ватандошлар, Москва давлат лингвистика университетининг ўзбек тилини ўрганаётган талабалари, шунингдек, ўзбек адабий тили асосчиси шеърияти мухлислари иштирок этди.
Москва давлат лингвистика университетининг Ўзбек тили ва маданияти маркази директори Беғам Қораева талабаларни Алишер Навоий ижоди таништирди.
Таъкидланганидек, Навоий шеърият ва адабиёт соҳасида нафақат ўзбек халқи тарихида, балки жаҳонда ҳам салмоқли ўрин тутади.