Фуқароларга ёрдам бериш мақсадида махсус ҳисоб рақами очилди
Ҳурматли ватандошлар ва Ўзбекистоннинг дўстлари!
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси томонидан СOVID-2019 коронавирус инфекциясининг тарқалиши муносабати билан Ўзбекистондаги аҳолининг заиф қатламлари ҳамда хорижда оғиз вазиятга тушиб қолган фуқароларга ёрдам бериш мақсадида махсус ҳисоб рақами очилди.
Ўзбекистонга ва ўзбекистонликларга ёрдам бериш истагида бўлган хусусий шахслар ва/ёки расмий ташкилотлар қуйидаги банк реквизитлари асносида хайрия маблағларини ўтказишлари мумкин:
Россия рублидаги маблағлар учун:
№ 408 078 109 200 000 000 84
АҚШ долларидаги маблағлар учун:
№ 408 078 402 200 000 000 84
Азия Инвест Банк (АО),
БИК 044525234, К/с 30101810445250000234.
Ушбу жараённинг очиқлиги ва шаффофлигини, шунингдек, келиб тушадиган маблағлардан мақсадга мувофиқ фойдаланилиши ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида, Элчихона ижтимоий тармоқлардаги ўзининг расмий аккаунтлари орқали маблағларнинг ишлатилиши ҳақида доимий равишда батафсил ҳисобот бериб боради:
Facebook: @UzEmbassy.ru
Instagram: @UzEmbassyRussia.
Ҳурматли дўстлар,
Шуни маъмнуният ила қайд этамизки, хайрия акциясига биринчилардан бўлиб “Бахт-Текстиль” МЧЖ муассиси Баҳритдин Мўминов ўз ҳиссасини қўшди. Б.Мўминовга сахийлиги ҳамда мамлакати ва ватандошларига оғир дамда амалий ёрдам беришга тайёрлиги учун миннатдорчилик билдирамиз.