ВАТАНДОШЛАР ДИҚҚАТИГА!

2026 йил 4–5 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида «Ватандошлар бутунжаҳон қурултойи» бўлиб ўтади!
Тадбир Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилиб, дунёнинг 50 дан ортиқ давлатида яшаётган ватандошлар, олимлар, шифокорлар, тадбиркорлар, ўқитувчилар ва диаспора етакчиларини бир майдонга жамлайди.
Қурултойдан нималар кутилмоқда?
- Ялпи мажлис ва давра суҳбатлари — давлат ва ҳукумат вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқот ва ташаббусларни муҳокама қилиш.
- 4 та параллел сессия — Таълим ва илм-фан, Тиббиёт, Тадбиркорлик ҳамда Маданият йўналишларида қўшма лойиҳалар ва тажриба алмашиш.
- Маданий дастур — Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Ҳазрати Имом мажмуаси билан танишув ҳамда тантанали кечки овқат.
- Якуний ҳужжатлар — Қурултой Резолюцияси ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш «Йўл харитаси».
Қандай иштирок этиш мумкин?
- Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш қурултойнинг расмий порталида: https://forum.vatandoshlar.uz/
- Ташкилотчи: «Ватандошлар» жамоат фонди.
Тарихий Ватан билан биргаликда янги лойиҳа ва ташаббусларга ҳисса қўшиш имкониятини бой берманг!
https://t.me/vatandoshlar_fond
https://t.me/vatandoshlar_fond/4878