Ўзбекистон глобал молиявий тизимнинг бир қисмига айланди
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги конституциявий қонун расман эълон қилинганидан 10 кун ўтиб – 25 июлдан кучга кирди.
Қонунга кўра, Тошкент халқаро молиямаркази ҳудудида халқаро стандартларга мос алоҳида ҳуқуқий режим жорий этилади. Бу ерда фаолият юритувчи мустақил молиявий регулятор ва Тошкент халқаро тижорат суди инвесторлар учун энг муҳим омил ҳуқуқий барқарорликни таъминлайди. Экотизим банк ва инвестиция хизматлари, ислом молияси, рақамли активлар ҳамда консалтинг каби соҳаларни қамраб олиб, Ўзбекистонни минтақавий молия марказига айлантиришни мақсад қилади.
Бу стратегия хусусий секторни жадаллаштириш ва инновацион молиявий хизматларни кенгайтириш орқали мамлакат инвестициявий жозибадорлигини янги даражага олиб чиқади. Тошкент эндиликда глобал молия тизимига чуқур интеграциялашган, очиқ ва рақобатбардош марказ сифатида жаҳон ҳамжамиятига юзланмоқда.
Ўзбекистонда қабул қилинган “Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг асосий мазмуни, янги халқаро молиявий юрисдиксиянинг ҳуқуқий асослари, халқаро инвесторлар учун яратилаётган имкониятлар ҳамда Тошкентнинг минтақавий молиявий марказ сифатидаги салоҳияти ёритилган “Тошкент халқаро молия маркази: янги молиявий имкониятлар” мавзусидаги видеоролик ҳаволаси:
https://drive.google.com/file/d/1JlhkadmB0gZ5hn3xTXza1kh44ec5vGlz/view?usp=drive_link