Хорижий фуқаролар диққатига!
Тошкент давлат юридик университети хорижий фуқароларни бакалавриат ва магистратура мутахассисликларига ўқишга қабул қилишнинг алоҳида тартибини жорий қилди.
Унга мувофиқ, хорижий фуқаролар бакалавриат ва магистратура мутахассисликларига тест синовларисиз, суҳбат асосида қабул қилинади.
Бунинг учун ТДЮУга бакалавриат ва магистратура мутахассисликларига ўқишга киришни истаган хорижий фуқаролар аризаларини университетнинг https://online.tsul.uz платформаси орқали жорий йилнинг 20 август кунига қадар юборишлари мумкин.