Халқаро автомобил ташувларини амалга оширувчи профессионал ҳайдовчилар диққатига
2026 йил 27 апрелда Россия Федерацияси Ҳукумати "Алоҳида тоифадаги чет эл фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча бўлиш муддатини узайтириш тўғрисида" қарор қабул қилди.
Унда Россия Федерациясига виза талаб қилмайдиган тартибда келган, халқаро автомобиль ташувларини амалга оширувчи профессионал ҳайдовчилар бўлган МДҲга аъзо давлатлар фуқароларининг вақтинча бўлиш муддатини календарь йили давомида жами 180 кунгача узайтириш кўзда тутилган.
Қарор 2026 йил 30 июндан эътиборан кучга киради.
Шу билан бирга, ушбу қарор лойиҳасининг "Тушунтириш хати"га кўра, халқаро профессионал ҳайдовчи сифатида идентификация қилиш учун шахс "Давлат ва муниципал хизматлари (функциялари)нинг ягона портали" федерал давлат ахборот тизими орқали Россия Федерациясига кириш ва Россия Федерациясида бўлиш (яшаш) мақсадида ариза юбориши ҳамда зарур ҳужжатлар нусхасини илова қилиши лозим.
Хорижий фуқарони халқаро ҳайдовчи сифатида бевосита идентификациялаш Россия Ички ишлар вазирлигининг ахборот ҳисобларида кириш тўғрисидаги ариза юборилганлиги фактини ва унинг "ҳайдовчи" мақсадида Россия Федерацияси давлат чегарасини кесиб ўтганлиги фактини таққослаш йўли билан амалга оширилади.
Эътибор беринг, кириш тўғрисидаги аризани юбориш шартларига риоя этилмаган тақдирда, чет эл фуқаросининг вақтинча бўлиш муддати 115-ФЗ-сонли Федерал қонунда белгиланган умумий тартибда, яъни календар йил давомида жами 90 суткадан ортиқ бўлмаган муддатни ташкил қилади.
Россия Федерацияси ҳудудига кириш учун ruID иловасида ариза топшириш мумкин. Шунингдек, App Store, Google Play, RuStore ҳамда AppGallery иловаларида амалга ошириш мумкин.
ruID дастурига Давлат хизматларининг логин ва пароли орқали кириш керак. Бунинг учун Давлат хизматлари (gosuslugi.ru) сайтида рўйхатдан ўтиш керак.
Aризани топширишнинг босқичма-босқич тартибини Элчихона веб-сайтида топиш мумкин: http://uzembassy.ru/page/2787.