Москвада Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти хотираси ёдга олинди

Бугун Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси жамоаси, Москвадаги Савдо ваколатхонаси ва Миграция агентлиги ходимлари ватандошларимиз билан биргаликда Россия пойтахти марказидаги Ислом Каримов хиёбонига ташриф буюрди.
Тадбир иштирокчилари Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиб, мустақил юртимизнинг илк давлат раҳбари хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Москвада Ислом Каримов ҳайкали 2018 йил 18 октябрда очилган эди.