Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун маълумот

Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Элчихона томонидан олиб борилаётган ишлар доирасида уларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилиши ҳоллари қайд этилмоқда, бу ҳақда юртдошларимизнинг мурожаатлари ва маълумотлари тасдиқлайди.
Ушбу ҳолатларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Ростов-Дон, Екатеринбург, Новосибирск ва Владивосток шаҳарларидаги Консуллик муассасалари томонидан Россиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакиллари ва Меҳнат ва бандлик федерал хизмати (Роструд) билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатилди ва юзага келадиган муаммоли масалалар бўйича биргаликда ишлашга қаратилган келишувларга эришилди.
Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Сизларнинг ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингизни сўраймиз:
- Москвадаги Элчихона консуллик бўлимининг Колл-маркази, тел.: +7-499 230-00-76, +7-499 238-36-20, +7-499 230-00-32.
- Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербургдаги Бош консуллиги, тел.: +7 (812) 6010628, +7 (966) 9315300, +7 (966) 9315300.
- Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги, тел.: +7 (843) 5265563/64/65; +7 (993) 4200569.
- Ўзбекистон Республикасининг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консуллиги, тел.: +7 (863) 2940476, +7 (988) 5865982, +7 (988) 5761977, +7 (988) 5867035
- Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбургдаги Бош консуллиги, тел.: + 7 (343) 2723133, +7 (343) 2723166, +7 (932) 6162707.
- Ўзбекистон Республикасининг Новосибирскдаги Бош консуллиги, тел.: +7 (383) 2460484, +7 (913) 7690002, +7 (913) 7350707
- Ўзбекистон Республикасининг Владивостокдаги Бош консуллиги, тел.: +7 (902) 078 70 07, +7 (964) 4311616, +7 (964) 4311616
- Россиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, тел.: 88007075667, ёки онлайн қабулхона орқали: https://ombudsmanrf.org/
- Роструд бепул телефон рақами орқали: 88007078841. Россия худудлари бўйича телефон рақамлар қуйидаги веб-сайтда мавжуд: https://rostrud.gov.ru/inspections/