Ўзбекистон Президенти Қозонга ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозон шаҳрига келди.
Аэропортда давлатимиз раҳбарини Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов, Қозон шаҳри мэри Ильсур Метшин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Бугун Ўзбекистон Президенти қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади ҳамда БРИКС саммитининг протокол тадбирларида иштирок этади.
Эртага "БРИКС плюс" форматидаги саммитнинг асосий йиғилиши бўлиб ўтади.