-
Ўзбекистон Президенти Беларусь Бош вазирини қабул қилди
2026-02-24 1671Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Беларусь Республикаси Бош вазири Александр Турчинни қабул қилди.
-
Президентимиз “President Tech Award”да ғолиб бўлган лойиҳалар тақдимоти билан танишди
2026-02-24 912Президент Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган ёшлар билан мулоқот доирасида “Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап” – “President Tech Award” лойиҳаси ғолибларининг тақдимоти билан танишди.
-
Ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча имкониятлар белгиланди
2026-02-24 684Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан мулоқоти бўлиб ўтди.
Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги студиялар орқали 60 мингдан зиёд ёшлар вакиллари иштирок этди.
-
Диний масалалар бўйича Колл-марказ ташкил этилди
2026-02-24 370Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази қошида диний саволларга илмий асосланган жавоблар бериш ва ватандошларни адашган оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида Колл-марказ ташкил этилди.
-
Қишлоқ хўжалигида техникалар парки янгиланиб, рақамли ечимлар кенг жорий этилади
2026-02-23 462Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигини махсус техника билан таъминлаш ҳамда соҳага рақамли технологияларни кенг жорий этиш юзасидан тақдимот билан танишди.
-
Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгиланди
2026-02-20 752Президент Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни АҚШнинг Вашингтон шаҳрига амалий ташрифдан сўнг Тошкентга қайтиб келгач, Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари бўйича йиғилиш ўтказди.
-
Ўзбекистон Президенти Тинчлик кенгашининг Ғазо сектори бўйича фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаб берди
2026-02-19 1029Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди.
-
Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигининг устувор йўналишлари бўйича икки томонлама битимлар тўплами имзоланди
2026-02-19 873Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрига ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида икки томонлама ҳужжатларни имзолашга бағишланган маросим ва қўшма лойиҳалар тақдимотида иштирок этди.
-
Ўзбекистон Президенти АҚШ молия институтлари билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини қайд этди
2026-02-19 955Вашингтон шаҳрига ташрифнинг ишбилармонлик тадбирлари давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Экспорт-импорт банки президенти ва раиси Жон Йованович ҳамда Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош ижрочи директори Бэн Блэкни қабул қилди.
-
Ўзбекистон халқига Рамазон табриги
2026-02-18 465Қадрли ватандошлар!
Аввало, сиз, азизларни, бутун халқимизни юртимизга меҳр-оқибат, хайру саховат ва шукроналик тимсоли бўлган муқаддас Рамазон ойининг кириб келиши билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.