Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси ахбороти
![](http://new.uzembassy.ru/uploads/LgbKyNde4Dk9mBbbhE_NnL-xPU7ojeR9.jpg)
Ўзбекистоннинг Москвадаги Элчихонаси сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Россия ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланадиган юртдошларимиз ўртасида ҳарбий хизматга чорлов қоғозлари тарқатилаётгани тўғрисидаги хабарлар юзасидан юртдошларимизни огоҳликка чақиради.
Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини бундай сохта хабарларга берилмасликка ҳамда фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Элчихона расмий ахборотларига асосланишларини сўраб қоламиз.
Шу билан бирга, Россиядаги дипломатик ваколатхона ва консуллик муассасаларимиз ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари мунтазам равишда юртдошларимиз билан бу борада тушунтириш ишларини олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига кўра, чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа идораларига хизматга кириш, ёлланиш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўзбекистон фуқаролари бундай шахсларга ёки ҳолатларга дуч келган тақдирда мамлакатимизнинг Россиядаги консуллик муассасалари ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг вакилларига мурожаат қилишлари тавсия этилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги Элчихонаси консуллик бўлими. Телефон рақамлари: +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20, эл.почта: uzkorus@mail.ru
2. Ўзбекистон Республикасининг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси. Телефон рақамлари: +7 423 260 48 00, +7 902 078 70 07; эл.почта: gkuzvlv@mail.ru;
3. Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси. Телефон рақамлари: + 7 343 272 31 66, +7 343 272 31 33, +7 932 616 27 07, +7 922 157 32 33, +7 953 822 00 11, +7 922; эл.почта: genconsuluz@gmail.com;
4. Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси. Телефон рақамлари: +7 843 526 55 63, +7 969 225 01 01; эл.почта: kaz.uzconsulate@mfa.uz;
5. Ўзбекистон Республикасининг Новосибирскдаги Бош консулхонаси. Телефон рақамлари: +7 383 246 04 84, +7 913 735 07 07; эл.почта: consul2011@inbox.ru;
6. Ўзбекистон Республикасининг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси. Телефон рақамлари: +7 988 586 70 35, +7 988 586 59 82; эл.почта: rostovuzyordam@mail.ru;
7. Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси. Телефон рақамлари: +7 499 230 00 76; +7 499 238 36 20; эл.почта: uzkorus@mail.ru;
8. Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси. Телефон рақами: +7 925 045-47-44; эл.почта: info.pavtm@mail.ru.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия ҳудудларидаги вакиллари билан боғланиш: