Москвада Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ҳайкали пойига гуллар қўйилди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси жамоаси, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ваколатхонаси ходимлари, диаспора ташкилотлари раҳбарлари элчи Ботиржон Асадов бошчилигида Ислом Каримов хиёбонига ташриф буюришди.
Ўзбекистон Биринчи Президенти хотирасини эъзозлаш, тарихимизга ҳурмат кўрсатиш мақсадида Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйилди.