O'zbekiston Respublikasining
Rossiya Federatsiyasidagi Elchixonasi

 

1 апрель 2018

Савдо-иқтисодий масалалар бўйича савол-жавоб маркази

 

Ўзбекистон бизнес доиралари, тадбиркорлари ва ишлаб чиқарувчиларининг Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси билан мулоқотларини енгиллаштириш мақсадида элчихона қошида савдо-иқтисодий масалалар бўйича савол-жавоб маркази ўз фаолиятини бошлади.

Савол-жавоб маркази душанбадан жумагача ҳар куни соат 09.00 дан 18.00 гача (Москва вақти билан) хизмат кўрсатади.

Савол-жавоб маркази телефони: +7 499 238 11 32

Электрон почта адреси: uztrade.callcenter@mail.ru

Эслатма: савол-жавоб маркази фақат савдо-иқтисодий масалалар юзасидан маслаҳатлар беради. Шуни эътиборга олган ҳолда, бошқа барча масалалар юзасидан элчихонанинг тегишли бўлимларига мурожаат этиш тавсия қилинади.   

 

 

 

 

 

Telefon: (499) 230-00-76, 230-00-78; Faks: (499) 238-89-18
119017, 12 Pogorelskiy tor ko‘chasi, Moskva, Rossiya 

Elektron-pochta: info@uzembassy.ru